Friday, May 19, 2006

Инсонлар савдоси—давр муаммоси

Инсонлар савдони ёши буйича энг кадимий инсон хукукларни поймол этилиши муаммоси хисобланади. Инсонларнинг уз эркига карши холда жисмоний ва маънавий мехнатидан фойдаланган холда, уларни моддий манбага айлантириш ибтидоий жамоа давридан бошланган. У инсоният тараккиёти даврида хар доим ушбу муаммо жамиятнинг огрик нуктаси булиб хисобланган. Инсонлар устида олиб бориладиган савдо жиноятчилигини ечишга каратилган биринчи ташкилот 1839-йилда тузилган эди. Кулчиликка карши бу институт изланишлар, огохликни устириш ва биргаликдаги ташкилий харакатлар оркали инсонлар савдосини тугатиш учун кабул килинди. Бу институт махаллий ташкилотлар хамкорлигида давлатларда кулчиликка карши босим бериш билан уз фаолиятини амалда куллайди.
Инсонлар савдосига карши кураш фаолияти илк боскичларида, 1949-йилда кабул килинган «Инсонлар савдоси тахдиди ва фохишабозликда эксплотация» Конвенцияси узида ундан аввал кабул килинган конвенция ва келишувларни мазмунан мужассам килди. Лекин ушбу битим купчилик давлатлар томонидан бир овоздан кабул килинмади. Бу битим трафик—инсонлар савдосига коникарли таъриф берилмаганлиги мажбурлов механизмининг камчиликлардан холи эмаслиги ва фохишабозликнинг чегаралараро усиб бораётган инсон савдоси эканлигига алохида ургу берилмаганлиги боис куплаб танкидларга учради. Бундай нобопликлар туфайли узга давлатлар ва халкаро ташкилотларда кизикиш уйготиб, уларнинг конунчилигига бирор бир янгилик олиб Кира олмаганлиги туфайли, 1990-йилларга келиб инсонни пуллаш жиноятчилиги жахонни ларзага сола бошлади.

Трафик—инсонни пуллаш жинояти ташвишланарли даражада эътиборга молик, чунки у дунёда содир этилаётган жиноятлар ичида наркотик моддалар билан боглик жиноятлар, ноконуний куроллар савдоси билан боглик жиноятлардан кейин учинчи уринда туради. Аник келтирилган фактларга караганда, АКШга хар йили 700 мингга якин одам кул сифатида олиб келтириларкан. Бутун жахон буйича эса 4 миллион одам трафик жиноятиниг курбони булган. Уларниниг барчасидан келган даромад 9 миллиард АКШ долларини ташкил этади.
Давлатлар конунлари канчалик янгиланиб бормасин, жиноятчилар хам шунчалик тезлик билан бу конунларга мослашиб бормокда. Энди бугунги кунимизда жисмоний ва моддий тажовуз билан эмас, купрок рухий ёки булмаса «романтик» тажовуз оркали ушбу жиноятларини амалга оширишлар сони купаймокда. Шунинг учун хам куп трафик жинояти курбонлари узларини жабрланувчига айланиб колишганликларини таний олмайдилар. Бу айникса, фохишабозликда яккол кузга ташланади. Куплаб фактлар шуни курсатадики, жиноятчилар жабрланувчи билан расман никох шартномасига кирадилар ёки жазман сифатида у билан якин алока урнатадилар. Натижада, узун аркон билан ураб олинган улжасига хам жисмонан, хам рухан азоб бериб, уни молиявий манбага айлантиришади.
Инсон савдоси бузилаётган инсон хукуклари ичида салмокли уринни эгаллайди. Жахондаги куплаб давлатлар конунлари ва хукукни мухофаза килувчи органларининг масъулиятсизлиги натижасида трафик жиноятчиларига ута кулай шароит яратилади. Бундай жиноятчиларнинг домига уз яшаш шароитидан норози булган, яшаб турган жойини тарк этиб кетмокчи булган одамлар осонгина илинишади. Айрим давлатларда трафик жабрланувчиси хукукни мухофаза килувчи органлар томонидан ушланса, улар оддий «ноконуний мигрант» макоми остида жабрланувчиларнинг уз мамлакатларига кайтариб юборишади. Бу эса жабрланувчига нисбатан ута тахкирловчи муносабатда булишдир. Чунки жабрланувчи уз инсон хукуклари поймол етилганлигини тула тушуниши ва шунга яраша келгуси хаётини яхшилаб тиклаш учун керакли барча ёрдамларни олишга хакли. Шундай булган такдирдагина жабрланувчида давлатга, конунларга нисбата ишонч ва хурмат шаклланади. Энг мухими, унинг нисон хукуклари поймолликдан сунг беэътибор колиб етмайди. Аммо жабр курган мухожирларнинг уз давлатига кайтиб бориб суд олдида жавоб бериши, минг афсуски, уларга «навбатдаги» жарохатни бериши куплаб давлатларда кузатилмокда. Купол булса хам, айтиш жоизки, инсон химояси айрим давлатарда инсон катагонига айланиб кетмокда.
Масаланинг яна бир мухим тарафи шундаки, трафика учраган шачслар узларини бу жиноят курбонига айланиб колганларини таний олмайдилар. Улар узларини оддий мухожирлар ёки омади юришмаган ишчи деб хисоблашади. Холбуки, хеч кимнинг инсон хукуклари поймол булишига йул куйилмайди.
Халкаро Кулчиликка карши фондлар ва бошка инсон хукукларини химоя килувчи ташкилотларнинг меъёрий хукукий хужжатлари хар кандай холатда булса хам, жабрланганлар ахволини яхшилаш, уларни кейинги зарбалардан мухофаза килиш ва улар статусини кайта тиклаб беришни назарда тутади. Инсонлар савдосига карши Баённома ушбу жиноят курбонларининг мухофаза ва кумак билан таъминланишини тулалигича инсон хукукларига хурмат деб билади.
Барчага маълумки, Узбекистон мустакил, ёш республика сифатида узининг илк кадамини БМТга аъзо булишдан бошлади. Бундан ташкари давлатимиз бир талай халкаро битимлар ва ташкилотларга аъзо давлат сифатида кирди. Юкоридагиларниниг хаммаси, албатта, энди Узбекистон конунчилиги хам бу ташкилотлар ва битимлар талабларига мос келишини, демократия тамойилларини кенгайишини, инсон хукукларига хурмат даражасини ошишини таъминлаб беради. Собик совет давлатларида кафасда ушлаб турилган кушдай каттик чегаралар куршовидаги давлатларда трафик жиноятчилигидан хавфсираш ноуриндек эди. Энди эса уз мустакиллигини кулга киритиб, дунёга юз очаётган давлатларда бу жиноятчиликнинг урчиб кетишига мойиллик жуда катта. Биринчидан, бу давлатлар иктисодий жихатдан бошка давлатлардан ортда колаётган эди. Бир тизимдан воз кечиб, иккинчи бир тизимга утилаётганда, албатта, иктисожий кийинчиликлар, кризислар юз беради. Бундай холларда чет элларда ишлаб, пул топиб келиш учун кетаётган мухожирлар купаяди. Иккинчидан, янги давлатларнинг конунчилиги хам мустахкам булмай, собик СССР сояси остида трафикга карши конунларга эхтиёж хам сезилмаган эди. Юкоридаги ёш давлатлар ичида Узбекистон хам булиб, шу кунга кадар у уз йулини, максадини белгилаб олгани аник. Бунга хозирги кунда Узбекистонда оддий узбек хаётидаги юксалишларни мисол келтириш мумкин. Лекин шунга карамай трафик жиноятига карши Узбекистонда мустахкам мухофаза девори куйилган деб булмайди. Бундай муаммони ечишда биздан биринчи навбатда талаб килинадиган нарса бу халкнинг ичида ушбу жиноятчилик хакида ва унга карши кенг тушунтириш ишларни олиб бориш керак. Чунки юкорида айтганимиздай, халк оддий алдовларга ишониб колиш мумкин ёки уз хукуклари ва эркинликларини, уларнинг поймол этилаётганлигини таний олмаслиги мумкин.
Инсон хукулари олий кадрият. Мустакил, мустахкам, демократик давлат курилиши йулидан бораётган эканмиз, биз инсон хукуларининг кадрланишига эришишимиз лозим. Зероки, инсон хукукларига булган хурмат даражаси халкнинг, элнинг ривожланганлик, маданиятлилик даражасини белгилайди

5 comments:

  1. Siz jurnalistmisiz? Adashmasam, bu gazeta uchun yozilgan maqolaga o'xshaydi.

    ReplyDelete
  2. Bo'lmay qolgan jurnalistman :)
    Aha topdingiz, bitta konferensiya uchun yozilib, qaysidir yo gazeta yo bir kitobda nashr qilingan edi.

    ReplyDelete
  3. Har safar shu postga kozim tushganda ochirib tashliman deyman, keyin yana oyliman: kimdan yoki bu postni nimasidan uyalaman. Qanday bolsam shundayi yaxshimasmi, yuridik institutining 1 kurs talabasiga xos, nothing wrong with it :)

    ReplyDelete
  4. Huquqshunoslikda o'qiganmisiz? Yaxshi, maqolani yaxshi yozar ekansiz. Yana yozib turing, Siz uyalsangiz, o'zimiz chiqaramiz. :)

    ReplyDelete
  5. Aha, haliyam o'qiyapman. Rahmat. Minnatdorman.

    ReplyDelete